Андижонда “Чикко” қўлга олинди: товламачилик гуруҳи фош этилди

Андижонда “Чикко” қўлга олинди: товламачилик гуруҳи фош этилди

Андижон вилоятида фуқароларни қўрқитиб, пул ундириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, гуруҳга 34 ёшли, “Чикко” лақаби билан танилган шахс бошчилик қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у билан бирга 28 ва 29 ёшли икки нафар шериги ҳам қўлга олинган.

Тергов жараёнида аниқланишича, гуруҳ аъзолари фуқароларни турли йўллар билан чалғитиб, кейинчалик уларни қўрқитиш ва босим ўтказиш орқали пул талаб қилган. Хусусан, ҳолатлардан бирида улар қиймати 1800 долларга тенг бўлган иккита iPhone 16 Pro смартфонини мижозга икки ой муддатга қарзга сотишган.

Орадан вақт ўтиб, улар мижозга қўнғироқ қилиб, гўёки тўлов муддати икки кун кечикканини важ қилиб, асл келишилган суммадан икки баробар кўпроқ — 3800 доллар талаб қилган. Бу орқали улар ноқонуний йўл билан даромад орттиришга уринган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай фирибгарлик ва товламачилик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар