Қувиб ўтишга уринган Damas ҳайдовчиси учиб кетди

1 дақиқа ўқиш571
Қувиб ўтишга уринган Damas ҳайдовчиси учиб кетди

Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Воқеа вақтида Damas ҳайдовчисининг хавфли манёври оғир оқибатларга сабаб бўлган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9 июнь куни соат 18:10 атрофида Пахтачи туманидаги Мирза Олим маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 138-километрида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Damas русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ўзидан олдин ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ортда қолдириш мақсадида асфальт қопламаси мавжуд бўлмаган йўл ёқасидан ҳаракатланган.

Бироқ юқори тезлик ва нотўғри танланган манёвр оқибатида ҳайдовчи автомобил устидан назоратни йўқотган. Натижада Damas шу йўналишда ҳаракатланаётган юк автомобилининг орқа қисмига келиб қаттиқ зарб билан урилган.

Тўқнашув таъсири шу қадар кучли бўлганки, ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ҳолда шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса акс этган видеолар эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?