date
views 109

Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи ахборот тизими ишга туширилади

Фото: Shutterstock
Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Қайд этилишича, раҳбарлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими - samaradorlik.uz синов тариқасида ишга туширилди.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш” hrm.argos.uz ахборот тизими жорий этилди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш бўйича zaxira.argos.uz манзилида махсус платформа ишлаб чиқилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан хорижий турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик асосларини белгилайдиган 6та икки ва кўп томонлама ҳужжат ва меморандумлар имзоланди. Шулардан 4таси олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳоловчи ахборот тизими ишга туширилади