Абдулҳаким Жузжоний: «Туркий давлатлар иттифоқи Евроиттифоқ каби кучли ташкилотга айланади»
Тошкент ўтаётган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро конференцияда қатор олимлар қатнашмоқда. Улардан бири, Халқаро Бобур жамғармасининг Швециядаги вакили, ҳуқуқшунос олим, 2008 йилдан бери Швецияда истиқомат қилиб келаётган Саййид Абдулҳаким Шаръий Жузжоний Kun.uz мухбири билан суҳбатда жадидлар ҳақида гапирди.
«Шароит оғир, зулм авжида бўлган бўлса ҳам, жадидлар ўз олий ғояларини амалга оширишга ҳаракат қилдилар. Истибдод ҳаддан ошиб, одамларда имкон йўқ эди, барча ҳаракатлар бостириларди. Минглаб ватандошларимиз шу озодлик ғояси учун қурбон бўлди. Лекин ҳаракатлар тўхтамади, 100 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлган.
«Босмачилик» деб аталган озодлик ҳаракати 20 йил давом этди. Шундай оғир шароитда тиш-тирноқ билан зулмга қарши туришди.
Бугун Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан жадидларга бағишланган ишлар бўляпти, мана, конференциялар ташкил этиляпти.
Ғоя битта — туркий давлатлар бирлиги. Ўйлайманки, ҳали Туркий давлатлар иттифоқи Европа иттифоқи каби кучли ташкилотга айланади. Бундай ҳаракатлар 300 млн туркий халқларни бирлаштириш учун хизмат қилади», — деди Жузжоний.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг