
Тошкентда катта қарз юзага келгани сабаб наркотик тарқатган йигит қўлга олинди, деб Nova24.uz хабар берди. 25 ёшли фуқаро тотализаторда 100–150 минг доллар ютқазиб, қарзини қоплаш учун наркотик моддалар сотишга мажбур бўлган. «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» рейдлари давомида уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушлаб қолишди. Текширув пайтида ундан қора изолентага ўралган 6 дона оқ прахта модда топилди.
Йигит қарийб ярим йил давомида уйига қайта олмаётганини ва наркотик савдосидан икки кунда бор-йўғи 95 доллар ишлаб топганини айтди. Шунингдек, у наркотикларни тарқатиш ёки одамлар томонидан истеъмол қилинишига қарши эканини билдирган. Ҳозирда у эҳтиёт чораси сифатида қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар