Тошкентда такси орқали наркотик тарқатган гуруҳ ушланди

Тошкентда такси хизматидан фойдаланиб синтетик наркотик моддаларни тарқатган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тезкор тадбирлар давомида 2009 йилда туғилган мактаб ўқувчиси ва унинг шериклари қўлга олинди. Улардан жами 1 килограммдан ортиқ “алфа-ПVP” синтетик наркотик моддаси ҳамда гашиш мойи олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент шаҳрида такси хизматидан фойдаланиб, синтетик наркотик моддаларни тарқатиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари Россиядан ноқонуний равишда олиб кирилган наркотик моддаларни қабул қилиб, уларни буюртмачиларга етказиб бериш билан шуғулланган.
Тезкор тадбирлар давомида 2009 йилда туғилган мактаб ўқувчиси ва унинг шериклари қўлга олинган. Наркотик моддаларни яшириш учун эса арра ва перфоратор каби турли асбоблардан фойдаланилгани аниқланган. Улар мазкур буюмлар кўринишида такси орқали манзилларга етказилган.
Тадбирлар давомида жами 1 килограммдан ортиқ “alfa-PVP” синтетик наркотик моддаси ҳамда гашиш мойи далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов доирасида гуруҳнинг бошқа эҳтимолий аъзолари ва наркотик моддалар етказиб бериш занжирига алоқадор шахслар аниқланмоқда.






























Изоҳлар 0
…