date

Тўпаланг дарёсида оққан 13 ёшли қиз жасади топилди

Тўпаланг дарёсида оққан 13 ёшли қиз жасади топилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида фожиали ҳолат юз берди. 13 ёшли қиз Тўпаланг дарёсида оқиб кетиб, бир неча кундан сўнг унинг жасади топилгани маълум қилинди.

Вилоят прокуратураси ахборотига кўра, Сариосиё тумани “Афросиёб” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ф.М.нинг дарёда оқиб кетиши ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 май куни қизчанинг жасади Денов туманидаги “Иттифоқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёсидан топилган. Марҳуманинг танасида ташқи жароҳат излари аниқланмаган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида маълум қилинишича, ўлим сабаби юқори нафас йўлларига сув кириши ортидан келиб чиққан механик асфиксия экани қайд этилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан қўшимча текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тўпаланг дарёсида оққан 13 ёшли қиз жасади топилди