Туркияда дарёга тушган ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди

1 дақиқа ўқиш112
Туркияда дарёга тушган ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди

Туркиянинг Муғла вилоятида дарёда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади қидирув ишларидан сўнг топилди. Ҳодиса юзасидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Cumhuriyet нашри маълумотига кўра, 21 ёшли ўзбекистонлик йигит Муғланинг Сейдикемер туманидаги дарёга чўмилиш учун йўл олган. Орадан анча вақт ўтса-да, унинг уйга қайтмагани оила аъзоларини хавотирга солган.

Йигитнинг отаси уни мустақил равишда излашга киришиб, дарё соҳилига борган. У ерда ўғлининг кийимлари қолдирилганини кўргач, дарҳол 112 шошилинч хизмат марказига мурожаат қилган.

Хабар ортидан воқеа жойига жандармерия, тиббиёт ходимлари, фавқулодда вазиятлар хизмати, денгиз полицияси ҳамда қидирув-қутқарув гуруҳлари жалб этилди. Шунингдек, сув остида изланиш ишларини олиб бориш учун малакали ғаввослар ҳам сафарбар қилинди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида дарё тубидан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан дастлабки текширув ишлари ўтказилгач, марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизаси учун моргга юборилди.

Айни вақтда мазкур фожиа юзасидан барча ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида расмий тергов давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?