Наманганда бир кунда 4 киши дарёда чўкиб кетди

Наманганда бир кунда 4 киши  дарёда  чўкиб кетди

Наманган вилоятида Сирдарё дарёсида бедарак йўқолган йигитни қидириш ишлари давомида қутқарувчилар бошқа бир фуқаронинг жасадига дуч келди. Айни вақтда яна икки нафар чўкиб кетган шахсни излаш ишлари ҳам тўхтатилмаган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 26 июль куни соат 14:06 да 112 қисқа рақамига Наманган шаҳрининг “Гулбоғ” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган йигит Наманган туманидаги “Шўрқўрғон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёга чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мурожаатдан сўнг Махсус қутқарув отрядининг сувда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Бироқ қидирув жараёнида кутилмаган ҳолат юз бериб, 27 июль куни дарёдан бошқа бир фуқаронинг жасади топилди. Марҳумнинг жасади соҳилга олиб чиқилиб, белгиланган тартибда тегишли идораларга топширилди.

Ҳозирда 2004 йилда туғилган йигитни излаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, мавсум бошидан буён чўмилиш тақиқланган ҳудудларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида яна икки нафардан ортиқ фуқарони қидириш ишлари ҳам олиб борилаётгани маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларни яна бир бор огоҳлантириб, фақат рухсат этилган ва хавфсиз деб белгиланган ҳудудларда чўмилишга чақирди. Мутахассасларнинг таъкидлашича, тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар