Навоийда фожиа: Зарафшон дарёсида 3 нафар ўсмир чўкиб кетди

Навоийда фожиа: Зарафшон дарёсида 3 нафар ўсмир чўкиб кетди

Навоий вилоятининг Кармана туманида юз берган аянчли ҳодиса оқибатида Зарафшон дарёсида чўмилишга борган уч нафар ўсмир ҳалок бўлди. Вафот этганларнинг икки нафари ака-ука экани маълум қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Катта Масжид маҳалласида яшовчи тўрт нафар йигит 8 июль куни туш вақтида Зарафшон дарёсига чўмилиш учун борган. Чўмилиш жараёнида улардан уч нафари сув оқимига тушиб, чўкиб кетган.

Ҳодиса юзасидан зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Бухоро ва Навоий вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармалари қутқарувчилари махсус техника ҳамда моторли резина қайиқ ёрдамида бир неча кун давомида қидирув ишларини олиб борди.

Қидирув ишлари натижасида 10 июль куни ҳодиса содир бўлган жойдан турли масофаларда уч нафар вояга етмаган ўсмирнинг жасади топилди.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар 2008 йилда туғилган Ж.С., 2010 йилда туғилган О.Т. ва 2012 йилда туғилган Ж.С. бўлиб, улардан икки нафари ака-ука бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар