date

Тошкент аэропортида Дубайга олиб чиқилаётган қарийб 2 кг олтин ушланди

Тошкент аэропортида Дубайга олиб чиқилаётган қарийб 2 кг олтин ушланди

Фото: хавфсизлик

Тошкент халқаро аэропортида катта миқдордаги олтинни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиш ҳолатига чек қўйилди. ДХХ ва "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, "Тошкент – Дубай" йўналишида учмоқчи бўлган, 1980 йилда Андижон вилоятида туғилган фуқаронинг юклари текширувдан ўтказилган. У ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилиши айтилмоқда.

Текширув давомида унинг чемодани ички таянч қисмига 1 кг 923 грамм олтин қуймалар яширилгани аниқланган. Қимматбаҳо металл ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, ушбу ҳолатга 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, аввал судланган фуқаро ҳам алоқадор бўлиши мумкинлиги маълум қилинди. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аэропортида Дубайга олиб чиқилаётган қарийб 2 кг олтин ушланди