Кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида эҳтиёткорликка чақирилди

Тошкент шаҳрида об-ҳаво ёмонлашиб, кучли шамол ва мўл ёғинлар кузатилмоқда. Бундай шароитда дарахтлар қулаши ёки электр тармоқлари узилиши хавфи борлиги сабабли, барча масъул хизматлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган. Фуқаролардан автомобилларини дарахтлар, реклама конструкциялари ва беқарор иншоотлар яқинига қўймасликлари сўралади. Шунингдек, хавфли ҳудудлар ва электр симлари яқинида юрмаслик тавсия этилмоқда. Фавқулодда ҳолатларда бир юз ўн икки ёки бир минг эллик беш рақамларига, шунингдек, белгиланган диспетчерлик хизматларига зудлик билан мурожаат қилишингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг ва хавфсизлик қоидаларига амал қилинг.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво шароити ёмонлашгани, кучли шамол ва мўл ёғингарчилик кузатилаётгани маълум қилинди.
Шу сабаб электр узатиш тармоқлари узилиши, дарахтлар қулаши ва чанг-тўзонли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.
Шаҳардаги барча масъул хизматлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.
Фуқаролардан автомобилларни дарахтлар, реклама конструкциялари ва мустаҳкам ўрнатилмаган иншоотлар яқинида қолдирмаслик сўралди.
Шунингдек, электр узатиш тармоқлари ва хавф туғдириши мумкин бўлган ҳудудлар яқинида юрмаслик тавсия этилди.
Фавқулодда ҳолатларда 112 ягона рақами, 1055 диспетчерлик хизмати ёки (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.































Изоҳлар 0
…