Исфандиёр ҳақида BBC ва CNN ҳам материал тайёрламоқда

Исфандиёр ҳақида BBC ва CNN ҳам материал тайёрламоқда

FIFA Жаҳон чемпионатидаги Ўзбекистон — Колумбия учрашувида камераларга муҳрланган бир лаҳза бутун дунё эътиборини тортди.

Ўйин давомида йиғлаб юборган ўзбекистонлик ёш мухлис Исфандиёрнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тез суръатларда тарқалиб, миллионлаб инсонлар томонидан томоша қилинди.

Кейинчалик колумбиялик мухлислар уни қўллаб-қувватлаб, «Ўзбекистон, Ўзбекистон» деб ҳайқиргани мазкур воқеани янада таъсирли қилди.

Исфандиёрнинг отаси Бектош Хатамовнинг маълум қилишича, видеодан сўнг дунёнинг кўплаб йирик оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлари улар билан боғлана бошлаган.

Унинг айтишича, меҳмонхона орқали FIFA расмийлари, BBC, CNN ҳамда бошқа халқаро нашрлар учрашув ташкил қилиш истагини билдирган.

Шунингдек, АҚШдаги турли брендлар, спорт ва болалар йўналишидаги компаниялар ҳам алоқага чиққан.

«Нашрлар асосан Ўзбекистон ҳақида, ўғлимнинг футболга қизиқиши ва мамлакатимиздаги футбол ҳаёти ҳақида сўрашмоқда. Бир видео Ўзбекистонимизни бунчалик машҳур қилиб юборади деб ўйламаган эдим», — деб ёзди Беҳтош Хатамов.

Унинг таъкидлашича, Исфандиёрнинг бутун дунёда танилиши ота сифатида унга катта ғурур бағишлаган.

Айни пайтда турли давлатлардаги мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ушбу воқеани Жаҳон чемпионатининг энг таъсирли лаҳзаларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар