Ҳалок бўлган қуш ёнидан кетмаган майналар тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Ҳалок бўлган қуш ёнидан кетмаган майналар тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда майна қушлари билан боғлиқ таъсирли видео кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода ҳалок бўлган қуш ёнидан бошқа майналар узоқлашмаётгани акс этган.

Кузатувларга кўра, қушлар турли овозлар чиқариб, гўё ўзининг туркумидаги қуш билан “хайрлашаётгандек” таассурот қолдирган. Ҳатто ҳалок бўлган қушни бошқа жойга олиб қўйишганида ҳам майналар яна унинг олдига қайтиб келгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда турли фикр ва талқинларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар қушларнинг бундай ҳаракатини меҳр-оқибат ва садоқат рамзи сифатида баҳоламоқда.

Изоҳларда айниқса “Ҳатто қушларда ҳам меҳр бор, инсонлардачи?” деган фикрлар кенг тарқалиб, видео муҳокама марказига айланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар