Фарғонада пойабзал цехида кучли ёнғин содир бўлди

Фарғонада пойабзал цехида кучли ёнғин содир бўлди

Кеча, 18 июнь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, соат 15:36 да “112” тизими орқали “Туягум” маҳалласи, Ойдин кўчасидаги хонадонлардан бирида аланга кўтарилгани ҳақида чақириқ келиб тушган.

Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи тезкор равишда етиб борган. Ёнғин соат 16:00 да қуршаб олиниб, 16:20 да тўлиқ ўчирилган.

Афсуски, ёнғин оқибатида хонадоннинг 120 квадрат метр қисми, шунингдек, унга туташ пойабзал цехининг 120 квадрат метр майдони ва чинни буюмлар омборининг 60 квадрат метр қисми зарар кўрган. Биноларнинг том қисми, ички жиҳозлар ва маҳсулотлар ёниб кетган.

Тезкор ҳаракатлар туфайли тахминан 200 квадрат метр майдон сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдори бўйича тергов ва текширув ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар