Чўкаётган дўстини қутқариш учун сувга сакраган 8 ёшли болани кўпчилик қидиришмоқда

1 дақиқа ўқиш230
Чўкаётган дўстини қутқариш учун сувга сакраган 8 ёшли болани кўпчилик қидиришмоқда

Россиянинг Ингушетия Республикасида 8 ёшли Хизр Дербичев 15 июнь куни ғойиб бўлди. Маълумотларга кўра, у дарёда хавф остида қолган дўстини қутқариш мақсадида сувга сакраган.

Дўсти Адам дарё оқимида қолган пайтда дарахт илдизларига ёпишиб омон қолишга муваффақ бўлган, бироқ Хизр кучли оқимга дош беролмай сув билан оқиб кетган. Ҳодиса гувоҳи бўлган яна бир бола дарҳол ёрдам сўраш учун югурган. Кейинчалик Адам қутқарилган, аммо Хизрни топишнинг имкони бўлмаган.

Қидирув-қутқарув ишлари аллақачон бешинчи кундирки давом этмоқда. Ушбу жараёнга Шимолий Кавказ ҳудудидан минглаб қутқарувчилар ва кўнгиллилар жалб қилинган.

Кучли ёмғирлар сабабли дарёда сув сатҳи кўтарилиб, оқим тезлашгани қидирув ишларини янада қийинлаштирмоқда. Шунга қарамай, мутасаддилар ва кўнгиллилар Хизрни излашни тўхтатмаган.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?