Жиззахда кучли сел: 3 та машина оқиб кетди

Кеча, 18 июн куни Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел оқимлари ҳосил бўлди. Табиий офат вақтида айрим йўлларни босиб ўтган сув оқими нотўғри жойда қолдирилган 3 та енгил автомобилни оқизиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Кеча, 18 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел оқимлари ҳосил бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, сел оқими айрим йўлларни босиб ўтган. Натижада ушбу ҳудудларда нотўғри жойда қолдирилган 3 та енгил автомобил сув оқимига тушиб, оқиб кетган.
Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.






























Изоҳлар 0
…