23:06 / 27.12.2018
4 753

Бугун Тошкентда иккита жиддий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Бугун Тошкентда иккита жиддий ЙТҲ содир бўлди (фото)
27 декабрь куни Тошкент шаҳрида иккита жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Юнусобод ҳамда Миробод туманларида рўй берган ЙТҲлар ҳақида маълумот берган.

ИИББ хабарига кўра, соат тахминан 11:50 да Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида жойлашган темирйўл кесишмасида «Такси люкс» компаниясига тегишли Lacetti автомобили ҳайдовчиси назорат остидаги ёпиқ тўсиққа бориб урилган ва бунинг оқибатида автомашина ишдан чиққан.

Ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲга ҳайдовчининг темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузгани сабаб бўлгани айтилган. «49 ёшли ҳайдовчи К.Маҳмудов томонидан темирйўл кесишмасини кесиб ўтиш қоидаларининг бузилганлиги ушбу йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган», — дейилади ИИББ ахборотида.

Фото: ИИББ

Шу куни соат тахминан 12:30 да эса Кичик ҳалқа йўлининг Миробод туманидан ўтган қисмида «АС Инвест Групп»га тегишли Howo юк автомобили ағдарилиб кетган. Қайд этилишича, 19 ёшли ҳайдовчи тажрибасизлик қилиб машина бошқарувини йўқотган. Юк машинасига ортилган юк (тош ва қум) йўлга тўкилиб кетган, ҳеч ким жабрланмаган. «Ҳайдовчи ҳамда йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари зарар кўрмаган», — дейилади ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Тошкентда иккита жиддий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Жамият янгиликлари