Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин чиқди

Тошкентнинг Миробод туманида яна бир ёнғин ҳолати қайд этилди. Бу сафар ҳодиса Миробод проспектидаги умумий овқатланиш шохобчасида юз берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ўчирилган. Олов бинo томининг тахминан 15 квадрат метр қисмига зарар етказган.
Йонғин оқибатида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳозирда мутахассислар ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқламоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…