BMWда ЙПХ ходимини урган ўсмирнинг суди нега ёпиқ ўтмоқда?

BMWда ЙПХ ходимини урган ўсмирнинг суди нега ёпиқ ўтмоқда?

Тошкент шаҳрида ЙПХ инспекторининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши судда кўриб чиқила бошланди. Судланувчилар ўриндиғида BMW автомашинасини ҳайдаган 10-синф ўқувчиси Дониёр Турғунов турибди.

Маълум қилинишича, иш вояга етмаган шахсга оид бўлгани сабабли суд муҳокамалари ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Дастлабки суд мажлиси 26 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида бўлиб ўтган.

Тергов материалларига кўра, ўсмирга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди, яъни одам ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддаси билан айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фожиали ҳодиса жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 10-синф ўқувчиси Дониёр Турғунов BMW M4 русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда Йўл-патруль хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган.

Инспектор оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у уч кундан сўнг вафот этган.

Мазкур ҳодисадан кейин гумонланувчи қамоққа олинган. Тергов давомида унга транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда одам ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

Айни пайтда жиноят иши юзасидан суд муҳокамалари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар