Қарзларини ўз вақтида тўламаган фуқаронинг “TRACKER 2” автоулови хатланди

1 дақиқа ўқиш92
Қарзларини ўз вақтида тўламаган фуқаронинг  “TRACKER 2”  автоулови хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Н.А.нинг коммунал тўловлар, солиқ ва маъмурий жарималар бўйича узоқ вақт давомида қарздорликни бартараф этмагани аниқланди.

ФИБ Миробод туманлараро судининг 2025 йил 19 мартдаги суд буйруғига асосан қарздордан иссиқлик таъминоти корхонаси фойдасига 21,1 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириш белгиланган.

Шунингдек, Яшнобод туман солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарзи, 16 та ЙҲХББ қарорлари бўйича маъмурий жарималар ҳамда давлат божлари бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жами қарздорлик миқдори 33,5 миллион сўмдан ошган.

Ўрганишлар натижасида қарздор номида “TRACKER 2” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланиб, у қидирувга берилган.

Олиб борилган чора-тадбирлар давомида қарздорлик ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли 2026 йил 9 август куни мазкур автомашина хатланди.

Айни пайтда давлат ижрочиси томонидан транспорт воситасини электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Савдодан тушадиган маблағлар қарздорга нисбатан мавжуд бўлган 21 та ижро ҳужжати бўйича қарздорликларни қоплашга йўналтирилади.

Мазкур ҳолат коммунал хизматлар, солиқ ва маъмурий жарималарни ўз вақтида тўламаслик мулкий оқибатларга олиб келиши, хусусан автотранспорт воситаси хатланиб, аукцион орқали сотилиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Фуқаролардан мажбурий ижро чоралари қўлланилишидан олдин қарздорликларини ихтиёрий равишда бартараф этиш сўралади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?