17:53 / 13.04.2019
3 020

Институт энергетигининг «олийжаноблиги» ўзига зиён келтирди (фото)

Институт энергетигининг «олийжаноблиги» ўзига зиён келтирди (фото)
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида оммавий ахборот воситаларида ҳар куни эслатиб ўтилаётган, шу билан биргаликда уларни талон-торож қилган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий чоралар кўрилаётганлиги тез-тез таъкидланаётган бўлсада айрим истеъмолчилар ҳамон электр энергиясидан “бепул” фойдаланишни маъқул кўрмоқдалар, дея хабар беради Kun.uz нашри.

Фото: МИБ
МИБнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан шаҳарнинг Фарғона политехника институтида ўтказилган тадбир давомида институт бош энергетиги фуқаро М.Ю. институт учун белгиланган электр тармоғидан ташқари институт ҳудудига жойлаштирилган 320-сонли ТПнинг I-секциясига шаҳар электр таъминоти корхонасининг “Электр-ҳисоб” дастурига киритилмаган “Энергомера СЕ-303” русумли электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган.

Фото: МИБ
Биноларни “бепул” электр энергияси билан таъминлаб келишини оқибатида, давлат манфаатларига жами 134 млн. 253,6 минг сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳуқуқбузарга М.Ю. бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, 134 млн. 253.6 минг сўм моддий зарарни тўлиқ қоплади, шу сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан айблилик масалани ҳал қилмасдан туриб жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Институт энергетигининг «олийжаноблиги» ўзига зиён келтирди (фото)