Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди

Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона мажмуасида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак чақалоқ дунёга келди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган чақалоқларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланган. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг катта қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, туғилган бир ўғил ва икки қизнинг аҳволи яхши, онанинг аҳволи ҳам жойида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар