Суд қарори ижро этилди: уй-жой ундирувчига топширилди

Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Р.А. ва унинг оила аъзоларини уй-жойдан чиқариш ҳамда ундирувчи Н.Ж.ни мазкур хонадонга киритиш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Белгиланган тартибда қарздор ва унинг оила аъзолари уйдан чиқарилиб, ундирувчи Н.Ж.нинг хонадонга кириши таъминланди. Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаб амалда бажарилди.
Ижро ҳужжати талаблари тўлиқ таъминлангани сабабли ижро иши қонунчиликда белгиланган тартибда тамомланди.































Изоҳлар 0
…