Андижонда бир оилада беш эгизак дунёга келди

Жамият1 дақиқа ўқиш148
Андижонда бир оилада беш эгизак дунёга келди

Бугун, 6 июл куни Андижон шаҳридаги 2-сонли туғуруқ мажмуасида ноёб воқеа юз берди — бир йўла беш нафар чақалоқ дунёга келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши бўлиб, улар малакали шифокорлар назоратига олинган.

Она кўп ҳомилалик ташхиси билан қабул қилинди

Андижон шаҳрининг Қайрағочтош маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонова кўп ҳомилалик ташхиси билан туғуруқ мажмуасига олиб келинган.

Унда муддатидан илгари туғуруқ белгилари кузатилгани сабабли кесарча кесиш амалиёти ўтказилган.

Туғуруқ муваффақиятли якунланди

Жараён малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлар иштирокида ўтказилган.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида уч нафар қиз ва икки нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Чақалоқларнинг вазни маълум қилинди

Беш эгизакнинг туғилгандаги вазни қуйидагича:

  • биринчи чақалоқ — қиз, 1450 грамм;

  • иккинчи чақалоқ — ўғил, 1605 грамм;

  • учинчи чақалоқ — қиз, 1495 грамм;

  • тўртинчи чақалоқ — ўғил, 1585 грамм;

  • бешинчи чақалоқ — қиз, 1205 грамм.

Она ва болалар махсус марказга ўтказилди

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида она ва чақалоқлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалига ўтказилган.

«Айни пайтда беш нафар эгизак ва уларнинг онаси малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этмоқда», — дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Бир кунда беш карра қувонч — бу воқеа нафақат оила, балки бутун Андижон учун унутилмас кунга айланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Бухоро» ўз майдонида «Машъал» билан жанговар дуранг ўйнади
  2. Спорт
    Таварешнинг дубли «Хоразм»га сафарда «Қўқон-1912» устидан ишончли ғалаба келтирди
  3. Дунё
    Дунёни якка айланган аёл 10 йилдан сўнг йирик авиакомпания капитани бўлди
  4. Дунё
    Трамп Путинни «дўстим» деб аташининг сабабини очиқлади
  5. Жамият
    Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди, у воқеа жойида ҳалок бўлди
  6. Спорт
    Месси Тевеснинг хайрлашув ўйинида қатнашади, Роналду ҳам таклиф қилинган
  7. Спорт
    Хаби Алонсо «Ноттингҳэм Форест»га қарши баҳс олдидан «Челси»нинг режаларини очиқлади
  8. Спорт
    «Барселона» ва «Интер» «Рома» ҳимоячиси Марио Эрмосога жиддий қизиқиш билдирмоқда
  9. Дунё
    Маккадаги Қироллик соат минораси бир йўла иккита Гиннес рекордини ўрнатди
  10. Спорт
    Шавкат Мирзиёев жаҳон тожи учун курашаётган Жавоҳир Синдаровга омад тилади (видео)