13:20 / 28.09.2019
4 124

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор тумани «замҳокими» Абдурасул Ваҳобовнинг ишдан кетишига муносабат билдирди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор тумани «замҳокими» Абдурасул Ваҳобовнинг ишдан кетишига муносабат билдирди
Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг ишдан кетишига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев муносабат билдирди. Бу ҳақда «Togri.uz» хабар бермоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Абдурасул Ваҳобов ҳақиқатдан ҳам ўз хоҳишига кўра ўз вазифасидан бўшаганлигини тасдиқлади. Абдурасул Ваҳобовга ҳеч қандай босим ўтказилмаганлигини ҳамда у келажакда фаолиятини хусусий тадбиркорлик соҳасида давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Абдурасул Ваҳобовнинг оиласига, ота-онасига ва фарзандларига қуйидаги шахсий фикрларини етказиш ниятини билдирди:
Ижтимоий тармоқларда сизнинг ўғлингиз Абдурасул Ваҳобов тўғрисида ҳар хил салбий фикрлар ва изоҳлар билдирилиши мумкин. Сизларга сидқидилдан бир илтимосим бор, уларга аҳамият берманг ва ўзингизни қийнаманг. Сизнинг фарзандингиз билан 1,5 йил аввал танишиб, шу давр мобайнида мен уни фидойи ва жонкуяр, кечаю кундуз халқ дардини енгил қилиш мақсадида юрган қалби тоза инсон сифатида кўрдим.

Абдурасул Ваҳобовни маҳаллий ҳокимият тизимида узоқ вақт (15-20 йиллар) давомида жонини аямай эл-юрт хизматида бўлиб келган юқори малакали мутахассис, ўз касбининг устаси ва минглаб одамларга беғараз ёрдам қўлини чўзган инсон деб муболағасиз айта оламан. Чунки бу каби ҳолатларга шахсан ўзим кўп маротаба гувоҳ бўлганман.

Халқ манфаатларини шахсий масалаларидан устун қўядиган ва эл-юрт учун керак бўлса жонини берадиган инсонни тарбиялаб вояга етказганингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор қилмоқдаман.

Абдурасул Ваҳобовнинг фарзандларига шуни айтиб ўтмоқчиман. Сизлар ўз отангиз билан ҳақиқатан хам фахрланиб юришда давом этишингиз лозим! Чунки отангиз инсонпарвар, ўта меҳнаткаш, ҳамда халқ муаммоларини профессионал даражада ҳал қилиб келган ва Ўзбекистоннинг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшган инсондир!

Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг! Отангизни бошингизда олиб юринг ва унга бўлган ҳурматингизни ва ишончингизни мустаҳкам қилинг.


Аввалроқ, «Kun.uz» мухбирига зўравонлик қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ўз хоҳишига кўра вазифасидан кетгани, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжоновнинг муносабати ва Бош прокуратура бошқа ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча текшириш ҳаракатлари давом эттирилиши, жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш бўйича топшириқ бергани хақида хабар берилганди.

Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов 14 август куни «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилганди. Орадан бир кун ўтиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видео интервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор тумани «замҳокими» Абдурасул Ваҳобовнинг ишдан кетишига муносабат билдирди