Жастин Бибер ресторанда мухлисларини ҳайратда қолдирди (видео)

Жастин Бибер ресторанда мухлисларини ҳайратда қолдирди (видео)

Таниқли хонанда Жастин Бибер Лос-Анжелесдаги “Escuela Taqueria” ресторанида рафиқаси ва яқин дўстлари билан вақт ўтказаётган пайтда кутилмаган ва самимий ҳаракати билан мухлисларини ҳайратда қолдирди.

Маълум бўлишича, хонанда ёнидаги столда туғилган кунини нишонлаётган мухлисларини пайқаб қолган. Шундан сўнг у ҳеч иккиланмай уларнинг ёнига бориб, байрамга қўшилган ҳолда табрик қўшиғини бирга куйлаб берган.

Видеоларда кўринишича, бундай кутилмаган ташрифдан мухлислар дастлаб ҳайратдан қотиб қолган, кейин эса катта хурсандчилик билан хонандага қўшилишган. Уларнинг ҳиссиётлари ва қувончи кадрларда яққол акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тез тарқалган ушбу видео кўплаб фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кузатувчилар Жастин Бибернинг самимийлиги, оддийлиги ва мухлисларига бўлган ҳурматини алоҳида эътироф этишмоқда.

Мазкур ҳолат яна бир бор машҳур юлдузларнинг оддий инсоний ҳаракатлари ҳам мухлислар учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканини кўрсатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар