Севинч Исмоилова “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди

Хонанда Севинч Исмоилова ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлисларига қувончли янгилик улашди. У давлат томонидан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганини маълум қилди.
Санъаткорнинг видео пости остида у ушбу мукофотни катта фахр ва масъулият билан қабул қилганини ёзиб қолдирган. Унинг таъкидлашича, бу эътироф нафақат шахсий ютуқ, балки ижодий фаолиятига берилган юксак баҳодир.
“Бу мукофот биз учун жуда катта мотивация бўлди. Бундай эътибор ва эътирофдан жуда хурсандмиз. Энди ушбу рағбат билан халқимизга янги қўшиқлар ва янги клиплар тақдим этамиз, иншааллоҳ. Бу ютуқ барчамизники!” — дея айтган хонанда.
Изоҳларда мухлислар санъаткорни ушбу ютуқ билан самимий табриклаб, унга янги ижодий муваффақиятлар тилашмоқда. Унинг ушбу эътирофи ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олинган.






























Изоҳлар 0
…