Адҳам Солиев санъатга қайтадими? Хонанда жавоб берди

Адҳам Солиев санъатга қайтадими? Хонанда жавоб берди

Хонанда Адҳам Солиев санъатга қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди.

"Rtv" телеканали журналисти томонидан “Санъатга қачон қайтасиз? Мухлисларингиз сизни кутмоқда” деган саволга хонанда самимий фикр билдирди.

Унинг айтишича, санъатга қайтиш масаласи вақтга боғлиқ ва ҳозирда у тадбиркорлик фаолиятига жиддий қизиқиб қолган.

“Санъатга қачон қайтишимни вақт кўрсатади. Ҳозир тадбиркорликка жуда қизиқиб кетганман. Бизнинг қонимизда тадбиркорлик бор. Айниқса, меҳмонхона соҳасига қизиқардим ва ҳозир шу йўналишда фаолият юритяпман,” — деди хонанда.

Шу билан бирга, у мухлисларини унутмаганини ҳам алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мухлислар ҳар доим юрагининг тубида жой олган ва келажакда улар учун янги қўшиқлар тақдим этилиши ҳам мумкин.

“Мухлисларим жуда кўп, улар юрагимнинг тубида. Худо хоҳласа, баъзида улар учун яхши қўшиқлар ҳам чиқарамиз,” — дея қўшимча қилди у.

Мазкур баёнот ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлиб, мухлислар хонанданинг санъатга қайтишини кутишда давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар