“Via Мароканд” гуруҳи аъзоси саҳнада микрофонни тескари ушлаб қўшиқ куйлагани барчани ажаблантирди

“Via Мароканд” гуруҳи аъзоси саҳнада микрофонни тескари ушлаб қўшиқ куйлагани барчани ажаблантирди

“Via Мароканд” гуруҳи аъзоси Рашид ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мухлисларини кулдирган видеони улашди. Унда хонанда иштирок этган кўрсатувлардан бирида юз берган қизиқарли ҳолат акс этган.

Видеода гуруҳ аъзолари қўшиқ ижро этаётган пайтда Рашид микрофонни тескари ушлаб олгани кўринади. Унинг саҳнадаги шериги Азиза эса вазиятни сезиб, хонандага ишора орқали буни билдиришга ҳаракат қилади.

Рашид видеога ҳазиломуз изоҳ ҳам қолдирган. “Дунё бўйича микрофонни тескари ушлаган иккинчи одам мен бўлсам керак”, деб ёзган санъаткор.

Мазкур лавҳа мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўпчилик ҳолатни кулгили деб баҳолаб, гуруҳ аъзоларига омад ва янги ижодий муваффақиятлар тиламоқда.

Видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчиларга яхши кайфият улашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар