Ўзбек тўмариси Ҳосила Раҳимова 10 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнага қайтди!

Ўзбекистон санъати вакилларидан бири Ҳосила Раҳимова узоқ танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтди. Хонанданинг “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бошланган концерт дастури мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Саҳнадаги чиқиши давомида Ҳосила Раҳимова ўзига хос энергияси, ёрқин образлари ва нафис либослари билан томошабинларга кўтаринки кайфият улашди. Концертга ташриф буюрган мухлислар санъаткорни қизғин олқишлар билан қарши олди.

Интервью давомида хонанда ушбу ижодий кеча унинг учун жуда ҳаяжонли эканини таъкидлади. “Барча мухлисларимга раҳмат. 10 йиллик танаффусдан кейинги бу концерт мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Дастурдаги қўшиқларнинг ярмидан кўпи премьера бўлиб, улар ҳали ҳеч қаерда ижро этилмаган”, — деди санъаткор.





























Изоҳлар 0
…