Аббосхўжа Акрамов учинчи бор ота бўлди (видео)

Актёр ва блогер Аббосхўжа Акрамов учинчи марта ота бўлди. У бу хушхабарни ўзининг Instagram саҳифасида видео пост орқали мухлисларига маълум қилди.
Маълум бўлишича, санъаткорнинг оиласида аввал икки нафар қиз фарзанд бўлган, энди эса улар ўғил фарзанд билан қувончга тўлишди. Янги туғилган чақалоққа Иброҳим деб исм қўйилган.
Аббосхўжа Акрамов ўз постида самимий сўзлар билан қувончини изҳор қилиб, дуоларининг ижобат бўлганини таъкидлаган. У ўғил фарзанд сўраганини, Аллоҳдан соғлом фарзанд насиб этишини илтижо қилганини айтган.
“Қиз ёки ўғил фарқи йўқ, энг муҳими соғлом бўлиши. Лекин икки қиздан кейин ўғил фарзанд сўрагандим, Аллоҳ мени дуойимни ижобат қилди. Исмини Иброҳим деб қўйдик, тушда аён бўлгани учун шу исмни танладик,” дея ёзган актёр.
Изоҳларда мухлислар ва яқинлари уни табриклаб, янги туғилган чақалоққа соғлик, бахт ва узоқ умр тилашмоқда.





























Изоҳлар 0
…