
Алла Пугачёва ва Максим Галкин оила қуриб кўпчиликни ҳайратлантирган эди. Хатто хозиргача уларнинг турмуши одамларга ажабланарли туюлади. Максим Галкин нима учун бувиси тенги аёлга уйлангани ҳақида эса журналистларга миқ этмаган, деб ёзмоқда "Diydoraziz.uz" сайти.
Мана орадан 5 йил ўтиб Максим бу ҳақида гап очди. “Биз аввало ўзимиз учун турмуш қурдик. Шуни хоҳладик тамом. Тўйдан аввал ҳам биз бирга, бир уйда яшаб келардик. Шунчаки муносабатларни қоғозда қайд этиш қолганди. Мен Аллага “менга турмушга чиқасанми?”,дедим. У рози бўлди. Яқинларимиз учун никоҳ маросимини уюштирдик. Назаримда биз тўйдан аввал бир-биримизни синаб улгирган эдик. Никоҳ эса маъсулиятни оширади. ” Галкин бувиси тенги аёл билан никоҳини шундай изоҳлади. Уларнинг муносабатида биз кутган ғайриоддий ва шов-шувли нарсанинг ўзи йўқ экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар