Ҳуснора Шодиева 33 ёшда: туғилган кунидаги торт уни ҳайратга солди

Ҳуснора Шодиева 33 ёшда: туғилган кунидаги торт уни ҳайратга солди

Телебошловчи, блогер ва хонанда Ҳуснора Шодиева кеча, 3 ноябрь куни 33 ёшни қарши олди. Ижтимоий тармоқларда унинг таваллуд айёмини нишонлаётгани акс этган қувноқ ва таъсирли видеолар тарқалди.

Тармоқларда эълон қилинган кадрларда Ҳусноранинг туғилган куни кенг даврада, кўтаринки кайфиятда нишонланганини кўриш мумкин. Байрамда санъат соҳаси вакиллари ҳам иштирок этиб, хонандани таваллуд айёми билан табриклашди ва унинг қувончига шерик бўлишди.

Туғилган кун базмининг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири эса Ҳуснора учун тайёрланган махсус торт бўлди. У барчанинг эътиборини тортди. Ҳуснора ҳам тортни кўриб, ҳайрати ва ҳаяжонини яшира олмади, ҳатто кўзларига ёш келди. Унинг бу таъсирли ҳолати видеоларда акс этиб, кузатувчиларнинг ҳам эътиборини қозонди.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда мухлислар Ҳуснорани 33 ёшга тўлгани билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва ижодий муваффақиятлар тиламоқда.

Маълумот учун, Ҳуснора Шодиева 1993 йил 3 ноябрь куни мусиқачи ва тўй ташкилотчиси Раъно Ортиқова оиласида туғилган. У оиладаги уч қизнинг энг каттаси. Ҳусноранинг Мадина ва Зайнаб исмли сингиллари бор.

Oq kiyimdagi to'rt nafar kulib turgan ayol birga suratga tushmoqda.

Ҳуснора 2 ноябрь куни YouTube каналида мухлисларига янги ижод маҳсули — “Севгин” номли таронасини тақдим этди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар