Афсонавий рус хонандаси Алла Пугачёва саҳнани тарк этдими? Вакили хабарларга изоҳ берди

Алла Пугачёванинг вакили Елена Чупракова хонанда юрак операциясини ўтказгани ва ижодий фаолиятини якунлагани ҳақида тарқалган хабарларни тасдиқламади.
У РИА Новости агентлигига берган изоҳида бу мавзуда ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.
"Йўқ, менда бундай маълумот йўқ. Бу ҳақда хабардор эмасман", деди Чупракова хонанданинг саломатлиги ва саҳнадан кетгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Аввалроқ Mash телеграм канали Пугачёва гўё икки марта юрак операциясини бошдан кечиргани, кейин эса соғлиғи сабаб барча чиқишларини бекор қилиб, ижодий фаолиятини тугатгани ҳақида ёзган эди.
Алла Пугачёва 2022 йил октябрида фарзандлари билан Исроилга кўчиб кетган. 2023 йил ноябрида у қисқа муддатга Россияга қайтиб, шахсий фойдаланиш учун учта қўшиқ ёзганидан кейин яна мамлакатни тарк этган.































Изоҳлар 0
…