Ранбир Капур саволига Амитабҳ Баччан ҳазил билан жавоб берди

Ранбир Капур саволига Амитабҳ Баччан ҳазил билан жавоб берди

Ҳиндистонлик таниқли актёр Амитабҳ Баччан «Каун Банега Кродепати 18» телевизион дастурининг Дивали байрамига бағишланган махсус сонида болалик хотираларидан бирини сўзлаб берди. Ушбу кўрсатувда актёрлар Ранбир Капур, Саи Паллави ва Рави Дубей ҳам иштирок этди. Улар янги «Рамаяна» фильмини тарғиб қилиш учун дастурга таклиф қилинган. Бу ҳақда India Today хабар берди.

Дастурнинг тарқатилган лавҳасида Ранбир Капур Амитабҳ Баччандан Дивали байрами билан боғлиқ хотиралари бор-йўқлигини сўрайди. Актёр эса болалигида байрам кунлари қўшнилар билан мушакбозлик борасида ўзига хос рақобат бўлганини ҳазил билан эслайди.

«Қўшниларникида петарда портласа, бизнинг петардалар уларникидан ҳам баландроқ овоз чиқариши керак эди», деган мазмунда жавоб берган Баччан. Унинг гапи Ранбир Капур, Саи Паллави ва Рави Дубейни кулдирган.

«Каун Банега Кродепати 18» дастурининг байрамга бағишланган махсус сонлари 29 ва 30 октябрь кунлари маҳаллий вақт билан соат 21:00 да эфирга узатилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар