Амитабх Баччан 84 ёшда! Афсонавий актёр туғилган кунида мухлислари билан учрашди (видео)

Ҳинд киноси афсонаси, машҳур актёр Амитабх Баччан 84 ёшни қаршилади. У туғилган куни муносабати билан мухлислари билан учрашиб, уларнинг самимий табрикларини қабул қилди.
Актёрнинг туғилган куни мухлислари учун ҳам катта байрамга айланди. Улар севимли юлдузини қутлаш, унга бўлган меҳр ва ҳурматини изҳор этиш учун йиғилишди. Амитабх Баччан эса кўп йиллардан буён уни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлислари билан учрашиб, уларнинг эътиборига жавоб қайтарди.
Амитабх Баччан Ҳиндистон кино санъатининг энг машҳур ва ҳурматли вакилларидан бири ҳисобланади. Унинг кўплаб фильмлардаги роллари бир неча авлод томошабинларининг меҳрини қозонган. Орадан йиллар ўтса-да, актёрнинг ижоди ва шахсиятига бўлган қизиқиш сўнмаяпти.
Маълумот учун, Амитабҳ Баччан 1942 йил 11 октябрда туғилган. У ҳинд актёри бўлиб, „Вир ва Зара“, „Ишонч“, „Шакти“, „Дон“, „Мақсад“, „Инқилоб“, „Ишонч“, „Гоҳи шодлик гоҳи ғам“ каби бир қанча фильмларда суратга тушган. Айниқса, „Шаҳаншоҳ“ фильмидаги Шаҳаншоҳ образи унга катта шуҳрат келтирди.






























Изоҳлар 0
…