Болливуд юлдузларининг кўпчилик билмайдиган ўғиллари ва улар нималар билан шуғилланади?

Болливудда бир неча авлод давомида кино соҳасида фаолият юритиб келаётган оилалар кўп. Машҳур актёрларнинг айрим ўғиллари ҳам оталари изидан бориб, кино ва ижод оламида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилмоқда. Бошқалари эса ҳозирча оммавий ҳаётдан узоқроқ юришни маъқул кўрган.
• Шоҳруҳ Хон ва Арьян Хон

Шоҳруҳ Хоннинг катта ўғли Арьян Хон актёрликдан кўра режиссёрликни танлади. У 2025 йилда Болливуд ҳаёти ҳақидаги ҳажвий сериал билан режиссёр сифатида дебют қилди. Лойиҳада Арьян сценарий муаллифи ва режиссёр сифатида ишлади.
Арьян ташқи кўриниши, овози ва ҳаракатлари билан отасига ўхшатилса-да, камера олдида эмас, унинг ортида фаолият юритишни маъқул кўрмоқда.
• Амир Хон ва Жунайд Хон

Амир Хоннинг ўғли Жунайд Хон актёрлик фаолиятини театрдан бошлаган. Унинг экрандаги илк катта роли 2024 йилда намойиш этилган "Маҳараж" фильмида бўлди. Жунайд унда журналист ва жамоат фаоли Карсандас Мулжи образини ижро этган.
Кейинчалик у романтик ва драматик фильмларда ҳам иштирок этди. Жунайд отасининг машҳурлигидан фойдаланишдан кўра, мустақил қарорлар орқали ўз фаолиятини қуришни исташини айтган.
• Саиф Али Хон ва Иброҳим Али Хон

Саиф Али Хон ва актриса Амрита Сингҳнинг ўғли Иброҳим Али Хон аввал кино майдончасида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Кейин у 2025 йилда "Надааниян" романтик фильмида бош ролни ижро этиб, катта экрандаги фаолиятини бошлади.
Иброҳим ташқи кўриниши жиҳатидан отасига жуда ўхшаши билан ҳам тез-тез муҳокама қилинади. У кейинчалик жиддийроқ драматик лойиҳаларда ҳам иштирок этган.
• Ритик Рошан ва Ҳридҳаан Рошан

Ритик Рошаннинг икки нафар ўғли бор: Ҳриҳаан ва Ҳридҳаан. Улар актёрнинг Сюзанна Хон билан турмушидан дунёга келган. Ҳридҳаан 2008 йилда туғилган ва ҳозирча кино соҳасида профессионал фаолият бошламаган.
Ота-онаси фарзандларини оммавий босимдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб келади. Шу сабаб Ритик Рошаннинг ўғиллари ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўп маълумот берилмайди.
• Риши Капур ва Ранбир Капур

Риши Капурнинг ўғли Ранбир Капур Болливудда мустақил муваффақиятга эришган актёрлардан бири. У кино соҳасини ўрганиш учун Нью-Йоркда таълим олган, кейин режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлаган ва шундан сўнг актёрликка кириб келган.
Ранбир романтик, драматик ва биографик фильмлардаги роллари билан танилди. У Капурлар оиласининг кино саноатидаги навбатдаги авлоди сифатида отаси Риши Капурнинг йўлини давом эттирмоқда.































Изоҳлар 0
…