Бир эпизод учун миллионлар: Болливуд юлдузлари қанча гонорар олади?

Бир эпизод учун миллионлар: Болливуд юлдузлари қанча гонорар олади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Болливуд юлдузлари телевизион лойиҳаларда бошловчилик қилиб, катта даромад орттиришмоқда.
  • Жумладан, Амитабҳ Баччан ҳар бир эпизод учун 5 крор (тахминан 500 000 доллар), Салмон Хон эса 14 крор (тахминан 1 400 000 доллар) гонорар олади.
  • Амир Хон ва Шоҳруҳ Хон ҳар бир эпизод учун 3 крор (тахминан 300 000 доллар), Акшай Кумар эса 1,5 крор (тахминан 150 000 доллар) ҳақ олган.

Ҳиндистон телевидениесида сўнгги 10 йил ичида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Бу жараёнда Болливудда катта шуҳрат қозонган актёрларнинг телевизион лойиҳаларга бошловчи сифатида жалб этилиши муҳим омиллардан бири бўлди.

Машҳур актёрлар ҳам бундай таклифларни мамнуният билан қабул қилмоқда. Телебошловчилик уларга нафақат қўшимча ва салмоқли даромад олиш, балки ўз машҳурлигини янада мустаҳкамлаш имконини ҳам беради. Айрим юлдузлар эса биргина эпизод учун миллионлаб долларга тенг гонорар олади.

Акшай Кумар — 1,5 крор, тахминан 150 000 доллар

Hind aktyori Akshay Kumar qorong'i fonda tabassum bilan qarab turibdi.

Акшай Кумарни телебошловчи сифатида экранда кўрганига мухлислар анча бўлди. Актёр фаолиятининг аввалги даврларида «Master Chief India» ҳамда «Hatran Ke Hiladi» шоуларига бошловчилик қилган.

Ушбу дастурларнинг ҳар бир эпизоди учун Акшай Кумарга 1,5 крордан гонорар тўлангани маълум.

Бироқ актёр Ҳиндистоннинг энг машҳур юлдузларидан бири саналишига қарамай, у бошловчилик қилган мазкур дастурлар кутилган даражада хитга айланмаган.

Амир Хон — 3 крор, тахминан 300 000 доллар

Qora futbolka kiygan hind aktyori Amir Xon gapirmoqda.

Телевидениеда ижтимоий мавзуларни кўтарган лойиҳалардан бири Амир Хон асос солган «Сатямев Жаяте» ток-шоуси бўлган. Дастурда ҳаётдаги ҳақиқий воқеалар намойиш этилиб, жамиятдаги зўравонликка қарши кураш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Маълумотларга кўра, Амир Хон ҳар бир эпизод учун 3 крордан ҳақ олган. Унинг иштироки ток-шоусининг хит даражасига кўтарилишига хизмат қилган.

Шоҳруҳ Хон — 3 крор, тахминан 300 000 доллар

Kutubxona oldida o‘tirgan va oq ko‘ylak kiygan Shohrux Xon.

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ҳам телевизион лойиҳаларда бошловчилик қилган машҳур актёрлардан. Унинг телевизион шоулардаги фаолияти «Паанчви Пасс Се Теж Ҳай», «Каун, Банега Крорепати» ва «Зор Ка Жҳатка» каби дастурларни ҳам қамраб олган.

Шу билан бирга, актёр бошловчилик учун энг юқори гонорарни ўтган йили «Тед Talks Индиа» шоуида олган. Унга дастурнинг ҳар бир эпизоди учун 3 крордан ҳақ тўланган.

Амитабҳ Баччан — 5 крор, тахминан 500 000 доллар

Amitabx Bachchan qora kostyum va ko'zoynakda jiddiy qiyofada turibdi.

Ҳиндистонда энг кўп томоша қилинадиган телевизион лойиҳалардан бири — Sony TV орқали намойиш этиладиган «Каун Банега Крорепати». Ушбу дастурнинг оммалашишида Амитабҳ Баччаннинг хизматлари алоҳида қайд этилади.

Актёр оддий одамлар билан суҳбатлашиб, уларни шоуда иштирок этишга жалб қилади. Унинг экрандаги иштироки дастурга ўзига хос муҳит бағишлайди.

Амитабҳ Баччан ҳар бир эпизод учун 5 крордан гонорар олади. Айтишларича, шоунинг эришган машҳурлик даражасини жаноб Баччан каби бошқа инсон юқори даражада ушлаб тура олмайди.

Салмон Хон — 14 крор, тахминан 1 400 000 доллар

Qora futbolka kiygan hind aktyori Salmon Xon kresloda o'tiribdi.

Телебошловчиликдан энг катта даромад оладиган Болливуд юлдузларидан бири — Салмон Хон. Унинг номи ва машҳурлиги кўпинча фильм ёки телевизион шоунинг оммалашиши учун етарли бўлади. Шу боис лойиҳа муаллифлари унга талаб қилган миқдорда гонорар тўлашга тайёр.

Салмон Хон «Катта босс» дастуридаги иштироки учун аввал 11 крор миқдорида ҳақ олган. Айни пайтда эса актёрга шоунинг ҳар бир эпизоди учун 14 крордан тўланмоқда.

«Катта босс»нинг машҳур бўлишида ҳам Салмон Хоннинг роли катта. Унинг дастурдаги иштироки мухлисларда доим қизиқиш уйғотади. Актёр иштирокчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш, уларга турли тавсиялар бериш ва дам олиш кунларида йўл қўйилган номақбул хатти-ҳаракатларни муҳокама қилиш билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар