22:29 / 03.01.2022
2 211

Голливуднинг янги юлдузи — Зендая ҳақида нималарни биламиз?

Голливуднинг янги юлдузи — Зендая ҳақида нималарни биламиз?
Фото: «Домашний очаг»
Экран юзини кўрганига кўп бўлмаган «Ўргимчак-одам: уйга йўл йўқ» фильмида Зендая Питер Паркернинг синфдоши ва севгилиси Мишель «Эм-Жей» Жонс-Уотсон ролини ижро қилган. Бу унинг ушбу кино-эпопеядаги учинчи иштироки. «Домашний очаг» нашри «Ўргимчак одам»дан ташқари «Дюна», «Эйфория» сериалидаги роллари билан машҳур бўлган актриса ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Исмининг маъноси
Актрисанинг келиб чиқиши немисларга, шотланд ва африкаликларга бориб тақалади. Ота-онаси қизга исм қўйиш учун асос сифатида африка тилидан Шона — тендаи, миннатдорлик, раҳмат улашиш сўзини танлаб олган ва уни инглизча зен (дзен) деб талаффус қила бошлаган. Машҳурликка эришганидан кейин актриса айтиш қийин бўлгани сабаб тўлиқ исми — Зендая Мари Стормер Коулмандан воз кечган.

12 ёшдан суратга тушишни бошлаган
Зендаянинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган ота-онаси унга етарлича имконият бериш учун Окленддан Лос-Анжелесга кўчиб ўтган. 12 ёшида реклама кастингидан ўтган қизалоқ, 13 ёшида Disney каналида намойиш этиладиган сериал юлдузига айланган. Кейинроқ Тэйлор Свифт, Бейонсе ва Бруно Марснинг клипларидан суратга тушган. Кинодаги дебюти 2007 йил «Ўргимчак одам»да бўлган. Муваффақиятли чиққан фильм кинопракатда 800 миллион доллар тўплаган.

Фото: «Домашний очаг»
Ҳар жабҳада истеъдодли

Фото: Instagram / @zendaya
Суратга тушишдан ташқари, у қўшиқ куйлаш ва китоб ёзиш билан ҳам шуғулланади. Мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги саволларини жамлаб, уларга жавоб тариқасида «Between u and me: How to rock your tween years with style and confidence» китобини тақдим қилган.

«Гарри Поттер» жон-у дили
Зендая «Гарри Поттер» ҳақидаги фильм ва китобларнинг мухлиси. Instyle журналига берган интервьюсида у мазкур фильмни қайта кўриб чиқаётганини таъкидлаган. «Бу мени тинчлантиради. Одамлар эй Худо, яна «Гарри Поттер»ни томоша қиляпсанми, деб сўрайди. Мен эса, агар кўришни истамасангиз, уйимга келмай қўя қолинг, мен барибирга ҳам уни кўришда давом этаман дейман», — деган у.

Гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмайди

Фото: Instagram / @zendaya
Зендая вегетариан. У гўшт ейишдан, 11 ёшида ҳайвонларнинг қандай сўйилишига гувоҳ бўлгани ва кейинроқ Пол Маккартни чорвачиликнинг табиатга, гўштнинг эса инсон организмига қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берадиган «PETA Glass wall»ни томоша қилгандан кейин вегетарианликни танлаган. У бунинг учун ўзидаги сабзавотларни ёқтирмасликка қарши курашган. Аммо принциплар ва жониворларга ачиниш ҳисса кучлироқ бўлиб чиққан.

Фото: «Домашний очаг»
«Нулавой»да икки йил ўқиган
Синфдаги тенгдошлари билан мулоқот қилишда қийналган. Машғулотлар давомида оғзига мум солиб ўтиргани учун уни иккинчи йили ҳам «нулавой» синфда қолдирилган.

16 ёшгача қайлиғи бўлмаган
Зендая тарбия борасида қатъий тартиблар бор оилада катта бўлган. 16 ёшигача ота-онаси йигитлар билан учрашишга рухсат бермаган. Актрисанинг ўзи бундан хафа эмас, аксинча ота-онасини тўғри қилган деб ҳисоблайди.

Барбига прототип бўлган
2015 йил Mattel компанияси Зендаянинг «Оскар» олиш маросимидаги образидан илҳомланиб қўғирчоқлар ишлаб чиқарган. Қўғирчоқнинг кийимлари, макияж ва тақинчоғи, шунингдек, соч турмаги ҳам Зендаяникини такрорлаган.

Фото: «Домашний очаг»
Хайрия ишларида фаол
Зендая фаол ва саҳийлиги билан ҳамиша диққат марказида бўлган. 2017 йилда аёллар маршида иштирок этган, 2019 йилда бўлса туғилган куни билан табриклашни истаганлардан хайрия фондига пул ўтказишни илтимос қилган. 20 ёшини Convoy of Hop билан нишонлаган актриса, аёллар ҳуқуқлари учун курашадиган компанияга 50 минг доллар тўплашга ёрдам берган. Қолаверса, у бир неча йилдан буён БМТнинг ОИВ/ ОИТС (UNAIDS) масалалари бўйича кўнгилли элчиси сифатида фаолият юритади. «Мени қандайдир ноодатий исмга эга юлдуз эмас, муҳим ўзгаришларга таъсири бўлган инсон сифатида билишларини истайман», — дейди у.

Трюкларни ўзи мустақил бажаради
«Буюк шоумен» фильмида Зендая ҳавода акробатика билан шуғулланадиган акробат қиз ролини ижро қилган. Суратга олиш жараёнида камдан кам ҳолларда дублёрларга мурожаат қилган актриса, трюкларни асосан ўзи бажарган. Бундай мушкул вазифанинг уддасидан чиқишида унга болаликдан рақс билан шуғуллангани ёрдам берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливуднинг янги юлдузи — Зендая ҳақида нималарни биламиз?