“Шрек 5” мультфильмининг илк расмий трейлери чиқди

Oraдан 17 йил ўтиб екранларга қайтаётган “Шрек 5” анимацион лойиҳасининг илк расмий трейлери еълон қилинди. Видеода Шрек, Фиона ва ешаквойнинг янги саргузаштлари ҳамда уларнинг улғайган фарзандлари воқеалар марказида бўлиши акс етган. Шунингдек, бош қаҳрамонларнинг улғайган қизига машҳур актриса Zenдая овоз бергани маълум қилинди.
Орадан 17 йил ўтиб, болалигимизнинг энг севимли анимацион қаҳрамонлари яна катта экранларга қайтмоқда. “Шрек 5” мультфильмининг илк расмий трейлери эълон қилиниб, мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Трейлерда Шрек, Фиона ва ҳаммага таниш эшаквойнинг янги саргузаштлари акс этган. Энг қизиқарли жиҳатлардан бири — уларнинг энди улғайиб қолган фарзандлари ҳам воқеалар марказида бўлишидир. Бу эса мультфильм сюжети янада бой ва ҳиссиётларга тўла бўлишидан дарак беради.
Янгиликлардан яна бири — Шрек ва Фионанинг улғайган қизига машҳур актриса Зендая овоз бергани бўлди. Бу янгилик мухлислар орасида алоҳида қизиқиш уйғотиб, лойиҳа нуфузини янада оширди.
Мультфильмнинг жаҳон премьераси 2027 йил 30 июнга белгиланган. Шунга қарамай, трейлер чиққан заҳоти ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамалар бошланди. Айниқса, янгиланган графика ва персонажлар дизайни айрим мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган бўлса, бошқалар эса эски услубни соғинганини яширмади.

Изоҳлар 0
…