"Сифатсиз” деб аталган мультфильм Хитойда хитга айланди (видео)

"Сифатсиз” деб аталган мультфильм Хитойда хитга айланди (видео)

Хитойда «Бузоқча Лай» номли кам бюджетли мультфильм кутилмаганда интернет фойдаланувчилари эътиборини тортиб, кинотеатрларда ҳам қизиқиш уйғотди. Сифатсиз графикаси ва ғайриоддий қаҳрамонлари сабаб фильм ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

Фильм 5 август куни деярли рекламасиз намойишга чиққан. 15 августга келиб, унинг умумий касса йиғими 1 миллион юандан ошган. Айрим кўрсаткичларда мультфильм «Ўргимчак одам: Янги кун»ни ҳам ортда қолдирган. Хусусан, томошабинлар бандлиги «Бузоқча Лай»да 10,7 фоизни, «Ўргимчак одам»да эса 8,5 фоизни ташкил этган.

Энг қизиғи, мультфильм устида бор-йўғи икки киши — она ва унинг ўғли 5 йил давомида ишлаган ва лойиҳага шахсий жамғармаларини сарфлаган.

Фильмнинг кутилмаган муваффақияти катта реклама кампанияси билан эмас, балки интернетдаги ғайриоддий муҳокамалар билан боғлиқ. Дастлаб кам сонли томошабинга таниш бўлган мультфильм ҳақидаги видеолар ва фикрлар тарқалиши уни кўришга қизиқишни сезиларли даражада оширган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар