Бу йилнинг энг ноёб астрономик ҳодисаси кузатилади

Жорий йилнинг 12 август куни осмонда кам учрайдиган астрономик ҳодиса — тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Бу вақтда Ой Қуёш ва Ер ўртасидан ўтиб, Қуёш нурларини тўлиқ тўсади. Натижада айрим ҳудудларда кундузги вақт қисқа муддатга қоронғуликка айланади.
Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ Қуёш тутилиши Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг шимолий қисмида кузатилади. Европа, Африка ва Шимолий Американинг катта қисмида эса қисман тутилиш кўринади.
Олимларнинг таъкидлашича, тутилиш йўли тахминан 8 300 километр ҳудудни қамраб олади. Гренландияда бу ҳодиса икки дақиқадан ортиқ давом этса, Испаниянинг шимолида тахминан 20 сония кузатилади.
Мутахассислар Қуёшга тўғридан-тўғри қараш хавфли эканини эслатиб, фақат махсус ҳимоя кўзойнаклари ёки қуёш фильтрлари орқали кузатишни тавсия этмоқда.
Қуёш тутилиши нафақат осмон ихлосмандлари, балки олимлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу жараён давомида Қуёш тожи ва Ер атмосферасидаги ўзгаришлар ўрганилади.





























Изоҳлар 0
…