Кредит қарзи сабабли “HOHAN” юк автомашинаси аукционга чиқарилди

Кредит қарзи сабабли “HOHAN” юк автомашинаси аукционга чиқарилди
Аудио версияси

Кредит маблағи тадбиркор ёки фуқароларга мақсадли лойиҳа, иш кўламини ва тадбиркорликни ривожлантириш учун банклар томонидан бериладиган сармоядур ва уни ўз вақтида тўлаб бориш талаб этилади.

Кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Судлар эса, ўз навбатида қарзорликни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси органларига йўналтиради.
 
Мисол учун, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “B.G.” МЧЖдан ундирувчи “Ипотека банк” фойдасига 1,8 млрд. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро харакатлари натижасида қарздор МЧЖга тегишли “HOHAN” русумли юк автомашинаси хатланиб, 360 млн. сўм бошланғич нарҳда аукцион савдосига чиқарилди.

Сотувидан тушган маблағ кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар