Боғчада болаларга банан фақат сурат учун берилиб, сўнг қайтариб олинди

Чимкент шаҳридаги боғчалардан бирида болалар билан боғлиқ нохуш ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тарқалган видеоларда тарбиячилар овқатланиш вақтида болаларга банан бериб, суратга олгани, кейин эса меваларни қайтариб олгани акс этган.
Шаҳар таълим бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 2026 йил февраль ойида содир бўлган. Текширув давомида боғча ходимларидан тушунтириш хатлари олинган ва видеода кўринган уч нафар ходим ишдан бўшатилган.
Ҳолат боғчадаги видеокузатув камераларини кўриш вақтида аниқланган. Аввалроқ болалардан бири алоҳида хонага қамаб қўйилгани ва кейинчалик столдан йиқилгани айтилмоқда. Шундан сўнг ота-оналар камера ёзувларини кўрсатишни талаб қилган.
Ҳозирда барча материаллар тегишли идораларга юборилган. Якуний қарор ваколатли органлар томонидан қабул қилинади.





























Изоҳлар 0
…