Велосипеддаги 14 ёшли қизча ўлимига сабабчи ҳайдовчи жазоланди

1 дақиқа ўқиш110
Велосипеддаги 14 ёшли қизча ўлимига сабабчи ҳайдовчи жазоланди

Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қизчанинг ҳаётига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд қарори эълон қилинди. Фожиали воқеага сабабчи деб топилган юк машинаси ҳайдовчисига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг февраль ойида шаҳарнинг Темирйўлчилар маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Велосипедда ҳаракатланаётган вояга етмаган қиз укаси билан сайр қилиб юрган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган автомашинага урилади ва қатнов қисмига йиқилиб тушади.

Айнан шу пайтда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган юк автомобили қизчани босиб кетган. Оғир жароҳат олган қиз воқеа жойининг ўзида вафот этган.

Суд жараёнида ҳайдовчи муқаддам ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарликка тортилгани маълум қилинди. Шунингдек, ҳалокат содир бўлган ҳудудда юк транспортлари ҳаракати чекланган бўлишига қарамай, у мазкур йўлдан ҳаракатлангани аниқланган.

Экспертлар хулосасига кўра, ҳайдовчида транспорт воситасини ўз вақтида тўхтатиш имконияти бўлган.

Суд қарори билан 26 ёшли ҳайдовчи айбдор деб топилди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд ҳукмига мувофиқ, айбдордан жабрланувчи томон фойдасига 20 миллион сўм моддий ва 120 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?