Самарқандда туғруқ учун шифохонага олиб келинган ҳомиладор аёл вафоти бўйича расмий изоҳ берилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғруқ учун шифохонага олиб келинган аёл вафот этгани, ҳомила эса нобуд бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.Э. 10 апрель куни қорин ва бел соҳасидаги оғриқлар билан Иштихон туман марказий шифохонасининг туғруқ бўлимига мурожаат қилган. Текширувларда ҳомила ҳолатида оғир ўзгаришлар аниқланган.
Шифокорлар беморга шошилинч кесарча кесиш амалиёти кераклигини тушунтирган. Бироқ яқин қариндошлари операцияга рози бўлмагани сабабли аёл бошқа шифохонага олиб кетилган.
Кейинги текширувларда ҳомиланинг нобуд бўлгани қайд этилган. Аёлга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо у 14 апрель куни вафот этган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида юз берган. Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.





























Изоҳлар 0
…