Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида 17 та медални қўлга киритди.
Тахмина Икромова ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилди. Шунингдек, Сабина Ташкенбаеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилди.
Гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан ўз дастурини ижро қилган қизлар ҳам қитъа вакилалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этишди.
Жамоа ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар тоифасида Эвелина Атальянцнинг булава, Вилана Савадяннинг эса тасма билан чиқиши келтирди. Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизлар эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди.
Шу тариқа, терма жамоанинг мазкур қитъа биринчилигида жамғарган медаллари 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар