“Рома” трансфер бозоридаги ишларини ҳали бери якунлай олмайдиган кўринади. Клуб спорт директори Тьягу Пинто ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродовнинг масаласини ҳал қилиши керак.
Жозе Моуриньо янги мавсумда асосий таркибда Тэмми Абрахам, Пауло Дибала, Николо Дзаньолога таянади. Португалиялик мутахассис захира ўйинчиси сифатида Стефан Эл-Шааравидан фойдаланмоқчи. Яна тез орада Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти ҳам сафга қўшилади.
Рим клуби мураббийлар штаби яна икки ҳужумчи Элдор Шомуродов ва Феликс Афена-Гьяндан қутилишга қарор қилган. 19 ёшли Феликс тез орада “Кремонезе”га кўчиб ўтиши ҳал бўлди.
Элдор Шомуродов атрофидаги вазият бироз мураккаб. Туркия чемпиони “Трабзонспор” ўзбек ҳужумчисини асосий нишон қилиб белгилаган ва уни олиш ҳаракатларини джавом эттирмоқда. Бироқ Элдорнинг ўзи Италияда қолмоқчи.
А Сериядан “Болонья” ҳамон ҳамюртимизга даъвогар. Бироқ клублар бадал пули миқдори бўйича келиша олмаётган трансферни тўхтатиб турибди.
Бу вазиятдан “Салернитана” фойдаланиб қолишга қарор қилди. Салерно шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Италия футболини ёритиб бораётган https://www.tuttosalernitana.com сайтининг маълум қилишича, “Салернитана” жамоаси мураббийлар штабини ўзбек ҳужумчисининг универсаллиги ўзига жалб этяпти. Шомуродовнинг асл позицияси марказий ҳужумчи бўлишига қарамай, таклик схемалардан келиб чиқиб, иккинчи ҳужумчи ёки қанот ҳужумчиси сифатида ҳам тўп суриши мумкин.
Бундан ташқари, Элдорга кўз тикаётган жамоа раҳбарияти легионернинг бўйи баландлигига қарамай, тезлиги юқорилиги, курашувчанлиги, ортга қайтиб ўйнаши ва шунга ўхшаш бир қатор ҳислатларини юқори баҳолаяпти.
“Рома” чемпионат аввалида кутилмаган муаммога дуч келди. Жамоа етакчиларидан Николо Дзаньоло ва янги ўйинчи Жоржиньо Вейналдум жароҳат олиб, сафдан чиқди. Жозе Моуриньо ҳар икки футболчининг ўрнини босадиган янги ижрочиларни олибд келишни талаб қиляпти. Бош мураббий талабини бажариш учун клубга маблағ зарур. Шу боис, римликлар мураббийлар штаби режасига кирмайдиган футболчилар, хусусан, Элдор Шомуродовни ҳам тезроқ сотиб юборишни истаяпти.
Моуриньо чемпионатнинг дастлабки икки ўйинида ҳамюртимиз хизматларидан фойдалангани йўқ. Аксинча, Шомуродовнинг ҳозирги “Рома” даражасига етишини кутишга вақти йўқлигини таъкидлади.
Демак, Европада ёзги трансферлар якунланишига бир неча кун қолган бир паллада Элдор Шомуродовнинг фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Бунинг учун, энг аввало, “Салернитана” ва “Рома” трансфер шартлари ҳамда бадал пули миқдорини келишиб олиши керак. Чунки Элдорнинг римликлар билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон, Россия ва Италия клублари сафида жами 221 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 45 та гол ва 23 та ассист ёздириб қўйган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 53 та учрашувда 30 та гол урган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди