date
views 120

Маҳмуд Муродов қачон ва ким билан жанг қилиши аниқ бўлди (видео)

Маҳмуд Муродов қачон ва ким билан жанг қилиши аниқ бўлди (видео)
Ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (28-8-0-1) жанг санаси маълум бўлди. Унга кўра, спортчи 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида октагонга чиқади.

Муродов Остагон 72 турнири доирасидаги мусобақада чехиялик Патрик Кенсил билан баҳс олиб боради. Жанг ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов 9 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида ташкил этилган Оcтагон 68 турнирида швейсариялик Ясуби Эномотога қарши жанг олиб бориб, иккинчи раунднинг 40-сониясида оғир нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи 2019—2024 йиллар оралиғида UFC жангчиси сифатида дунёнинг энг нуфузли лигасида олти маротаба рингга чиқиб, тўртта ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт